Мулоқот давомида жорий йил июль ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан фикр юритилди, дея хабар қилинди Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб сайтида.

Хабарда қайд этилганидек, мазкур анжуманни ўтказиш ташаббуси Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида, шунингдек, етакчи шерик давлатларда кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Шу муносабат билан, тадбирга мазмунан пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги, хусусан, стратегик муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, айниқса, трансафғон йўлагини барпо этиш бўйича унинг натижаларининг амалий аҳамияти таъкидланди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.