Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги корхоналари ривожи учун хизмат қиладиган кучли қонунчилик тизими барпо этилмоқда, галдаги вазифа эса уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатишдан иборат.
Президентимизнинг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айнан шу мақсадда ташкил этилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қарор ижросини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинмоқда.
Инспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари ҳам Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги унинг шаффофлиги бўйича ишларни тўғри ташкиллаштирмоқдалар. Мамлакатимизда бугунги кунда аграр соҳада олиб борилаётган барча ислоҳатларда Инспекция ходимлари ҳам ўзларининг самарали меҳнатлари билан фаолият олиб боряпти.
Шунингдек, Инспекцияда юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилиш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган, Инспекцияда “Ишонч телефони” мунтазам равишда ишлаб турибди, унга тушган мурожаатлар эса жойида бориб ўрганилиб, Инспекция ваколати доирасида ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясининг Сурхондарё вилоят бошқармасида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Айтиш жоизки, бугун мамлакатимиз халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида амалга оширилаётган ислоҳатлардан кўзланган асосий мақсад, юрт равнақи, ватанимизни янада тараққий эттириб, халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Республикамизнинг қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳатлар ўз самарасини бера бошлади, айниқса мухтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатлар, ер майдонлари тўлиқ кластер ва кооперацияларга берилгани боис пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 5-10 центнерга ошириш имкони яратилди.
Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида пандемиянинг салбий таьсирига қарамасдан 1 миллиард долларлик мева-сабзавот махсулотлари экспорт қилинди. Бу йил 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди. Тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилди. Тадбиркорлик субьектларига 100 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан қарийиб тўрт баробар кўп кредитлар ажратилди.
Бундан ташқари камбағалликни қисқартириш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” “Темир дафтар”даги кам таьминланган оилаларни темир дафтардан чиқариш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини янада кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу — қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин оширишдир. Бунда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни хозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилади. Бунинг учун қишлоқ хўжалигида энг илғор технологиялар сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозим.
Жорий йилда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари ташкил этилмоқда, уларда “Ягона дарча” тамойили асосида кўплаб агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор 600 миллион доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади. Сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонлари 5 баробарга кўпайтирилиб, 430 минг гектарга етказилади, 90 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилиши, унда боғ ва токзорлар барпо этилиши борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таьминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича умумий режа 27622 гектар бўлиб, шундан 13076 гектар томчилатиб суғориш, 112 гектар ёмғирлатиб суғориш режалаштирилган ҳамда 14434 гектар ерни замонавий лазерли техникалар билан текислашни қўллашда вилоятда 795 та фермер хўжаликлари ва кластер корхоналаридан иборат рўйхат шакллантирилиб, вилоят ҳокимининг 2020 йил 15 декабрдаги қарори ҳам чиқарилган.
Вилоятда бугунги кунгача томчилатиб суғориш технологияси бўйича 16764 гектар майдонга расмийлаштирилган шартномаларга асосан 9847 гектар майдон учун жами 198,8 миллиард сўм маблағ молиялаштирилиб, қурувчи-пудрат корхоналари ҳисобига ўтказилган. Молиялаштирилган майдонларга нисбатан ҳозирги кунда 9662 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари якунланган, 7992 гектар майдон учун эса субцидия олиш учун ҳужжатлар тайёрланган.
Эътиборлиси, Инспекциянинг “Жамоатчилик билан алоқалар бўлими” томонидан 2021 йилнинг ноябрь ойи хисоботи бўйича 400 та оммавий тадбирлар, 74 та бошқа соҳага оид тадбирлар, жами 474 та тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилиб, кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилгани бу борада муҳим ўрин тутмоқда.
З.М.ҚУЛИЕВ,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзагроинспекция”нинг
Сурхондарё вилоят бошқармаси бош инспектори