«Ҳусанов бу йил жуда яхши ўйинлар ўтказди. Абдуқодир нормал адаптация жараёнидан ўтди. Мана энди натижаларини кўряпмиз. У жуда кучли, тезкор ва яккама-якка курашларда ғолиб чиқади. Эндигина 22 ёшда. Ишонаманки, у «Сити»да узоқ йиллар давомида тўп тепади», — деди Агуэро City Xtra’га берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг январ ойида «Ланс» клубидан 40 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Бу мавсумда у барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушди.