«Жойларда идоралараро ишчи гуруҳлар иштирокида алоҳида аҳамиятга эга бўлган ижтимоий соҳа объект (касалхона, ногиронлар, қариялар ва меҳрибонлик уйлари, ётоқхоналар ва бошқа)лар, қурилиш майдончалари, тоифаланган объектларда ёнғин ва техника хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатлари бўйича тунги рейдлар ўтказиш йўлга қўйилди.
Рейдлар давомида юқрида қайд этилган объектларда ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари тасарруфидаги ва маҳаллалар ҳудудларида мавжуд бўлган жами 36,909 та кўп қаватли уйнинг 1 млн 237 минг 732 та хонадонидан 627 минг 964 таси, маҳаллалардаги мавжуд 5 млн 737 минг 618 та аҳоли турар жойидан 2 млн 330 минг 125 тасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ишчи гуруҳлар томонидан кўп қаватли уйлар ва аҳоли турар жойларида ўтказилган ўрганиш ва текширувлар давомида 272 423 та камчилик аниқланиб, улардан 213 632 таси бартараф этилди».