Аҳамиятли жиҳати шундаки, Бирлашган кураш дунёси (UWW) вице-президенти Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Аҳролжон Рўзиев Қозоғистоннинг юқори даражадаги «Чингизхон» ордени билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бирлашган кураш дунёсининг Осиё минтақаси раҳбари томонидан делегациямизнинг лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этгани, қитъада мазкур спорт турини тарғиб қилишда қўшаётган муносиб ҳиссаси учун махсус соврин билан тақдирланди.