2020 йил 4 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4664-сонли «Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
3 майдан бошлаб Аи-80 маркали бензин 4 000 сўмдан сотувга чиқарилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.