Insidethegames.biz сайтининг ёзишича, МустахсанБутунжаҳон бокс ассоциацияси(WBA) билан олиб борган музокаралари АИБАни, умуман бокс спортини Халқаро Олимпия қўмитаси(ХОҚ)даги ўрнига хавф солмоқда. Профессионал бокс ташкилоти (WBA)билан олиб борилган бу музокаралар келажакда ҳаваскор боксчилар ташкилотининг йўқолиб кетишига олиб келиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Гезгеч Мустахсанни АИБАнинг олдинги раҳбариятини МОҚ билан келишмовчиликларга «йўналтириш» ишларида айблаб, «АИБАни молиявий инқирозларга олиб бориш ишлари Москвада бошланган»лигини таъкидлаган. Шунингдек, АИБАнинг WBAга яқинлашиши бокснинг жаҳондаги ва олимпия оиласидаги ўрни учун хавфли манзара касб этишини ва охир-оқибат жаҳонда ҳаваскор боксчиларнинг ягона спорт ташкилоти бўлган АИБАни «ҳаёт саҳнасидан» олиб ташланишига олиб келиши мумкинлигини билдирган. Агар вазият шу тарзда, яъни Мустахсан бошчилигидагиАИБА WBA «пинжига» киришни давом эттирса Гезгеч етакчилигидаги қарама-қарши томон уларни керакли доирадаги судга беришини айтган ўз хатида.

Ўз навбатида АИБАнинг вақтинча раҳбари Мустахсан Туркия бокс федерацияси етакчисининг мактубига эътироз билдириб, WBA билан яқинлашиш, ҳамкорлик қилиш бокснинг олимпия ўйинларидаги ўрнига ҳеч бир жиҳатдан таъсир этмаслиги, АИБАнинг олдинги раҳбарияти, хусусан Ғофур Раҳимов фаолияти билан боғлиқ масалаларга алоқаси йўқлигини келтириб ўтган. Шунингдек, Эйюлнинг бу хатти-ҳаракати бокснинг олимпия оиласидан чиқиб кетишига олиб келишига сабаб яратаётганлигини таъкидлаган.

Халқаро олимпия қўмитаси тизимида фаолият юритадиган Insidethegames.biz сайтида келтирилган ушбу «ёзишма-мактубларнинг» қай даражада таъсир кучига эга эканлигини воқеалар ривожида кузатиб борамиз.

Аммо бугун дунёнинг барча бўғинларидаги фаолият турлари кўп ҳолларда онлайн олиб борилаётганлигини, шу билан бирга АИБА президентлиги учун сайловлар жорий йил декабрь ойига мўлжалланганлигини инобатга олсак қарама-қарши қутбларнинг мунозаралари давом этадиган кўринади.

Тўлқин РЎЗИЕВ.