Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим асосида, 2024-йил 21-февралда “Ўзавиация” агентлиги томонидан “AJet” авиакомпаниясига Aнқара-Тошкент-Aнқара йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларини амалга оширишга рухсат берилди.
Парвозлар B737-800 самолётларида амалга оширилади.