Учрашув давомида ахборот технологиялари ва тиббиёт соҳасидаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

АКТ вазири Ш. Шерматов Ўзбекистон жаҳоннинг қатор рейтингларида юқори поғонадаги ўринлардан жой олаётгани ҳамда келажакда Ўзбекистонни минтақавий йирик IT-хабга айлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда IT-компаниялар учун қандай қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани ва жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган АКТ ҳафталиги ҳақида учрашувда гапириб берилди ҳамда компания вакилларини ушбу ҳафталикда иштирок этишлари учун таклиф этилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.