Мозаика ўрта мактабни таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда топилган.
Бу нафақат Албания, балки бутун Болқон минтақаси учун жуда кам учрайдиган мозаика экани қайд этилди.
Геометрик ва гулли шаклга эга тўқ кўк ва оқ тошлардан ташкил топган бу мозаика I аср охири II аср бошларига тааллуқлидир ва бир вақтлар Дуррес амфитеатри яқинида жойлашган ҳашаматли вилланинг бир қисми бўлган. Ушбу мозаиканинг фақат бир қисми аниқланган, у 60 квадрат метрни эгаллайди.
Мозаикадан ташқари деворнинг уч метрли шарқий қисми, шунингдек, бир қанча бошқа ашёлар ҳам топилди, деб хабар беради korrespondent.net.