Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Энергетика вазирлиги раҳбарияти, Rowing&Canoe федерацияси Ижроқўм аъзолари ва мураббийлар иштирок этишди. Тадбирда кун тартибига қўйилган асосий масала федерация раиси Аҳмедов Худоёр Мамажоновичнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, Х.Аҳмедов ўрнига янги раҳбар ва унга ўринбосарлар сайлаш, Ижроқўм таркибини қайта кўриб чиқиш бўлди.

Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Х.Аҳмедовнинг аризасини қабул қилишди. Ўз ўрнида Худоёр Мамажанович саломатлиги боис федерация фаолиятини бошқаришга вақт ажрата олмаётгани, ортда қолган 2 йилдан кўпроқ вақт давомида олиб борилган ҳамжиҳатликдаги иш учун ташаккур айтиб ўтди. Шундан сўнг федерация раислигига Ўзбекистон энергетика вазири Султанов Алишер Саидаббасович номзоди қўйилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан А.Султанов номзодини қабул қилишди ва Алишер Саидаббасович Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг янги раиси этиб сайланди.