Шифокорларнинг таъкидлашича, турли ўсимликлар, дарахтлар, ўт ва буталарнинг чанглари мавсумий аллергия ёки поллинозни келтириб чиқаради. Аксириш, бурун битиши ёки ринорея, кўз қичиши ва кўп кўз ёш ажралиши поллиноз белгилари ҳисобланади. Касалликка қарши курашда шифокор рецепти билан ва рецептсиз сотилувчи дори воситалари ҳамда аллерген-специфик иммунотерапия ёрдам беради. Ўсимликлар чанги максимал қайд этилувчи шамол эсган кунлари уйда қолиш тавсия этилади.

Уй ҳайвонларининг сўлагидаги моддалар ва терисидаги ёғ безлари секрециясига аллергия пайдо бўлиши мумкин. Жонивор жунига аллергия пайдо бўлган тақдирда, аллерген-специфик иммунотерапия яхши самара беради.

Чанг миталари. Бу митти қўнғизчалар чойшаблар, матраслар, мебель қопламалари, гиламлар ва пардаларда яшайди. Улар одамлар ва ҳайвонлар терисининг ўлик ҳужайралари, шунингдек ўсимликлар чанги, бактериялар ва замбуруғлар  билан озиқланади. Улар намлик даражаси юқори бўлган иншоотларда бўлади. 

Энг кўп аллергия юзага келтирувчи маҳсулотлар сут, денгиз маҳсулотлари, балиқ, тухум, ёнғоқлар, донли маҳсулотлар ва соядир.