50 йилдан ортиқ тарихга эга «Юбилейний» спорт мажмуаси икки йил давом этган мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин «Алпомиш» номи билан яна қад ростлади.

Лойиҳанинг умумий майдони 8 минг квадрат метр, 6 минг ўринга эга бўлиб, энг замонавий ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган спорт иншоотига айлантирилди. 

Муз саройида хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, мазкур йўналишдаги ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасини оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, муҳташам муз саройида спорт ихлосмандлари учун турли ўқув машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилади.