Асосий режимдаги камера кузатув станциясига уланган бўлади. Бироқ, эгаси дрон режимини смартфон орқали фаоллаштириши мумкин, сўнгра камера станциясидан чиқиб кетади ва масофадан бошқарилиб, маршрут бўйлаб учади.

Дрон режимида огоҳлантирувчи сигнал ҳам мавжуд. Сигнал берилганда фойдаланувчи смартфонда билдиришнома олади ва камера, агар Интернет алоқаси мавжуд бўлса, бинолардан видео кўрсатишни бошлайди.

Ишлаб чиқарувчилар дрон режимидаги Always Home Camни одамлар ва уй ҳайвонлари учун хавфсиз деб билишади, чунки ҳаво мурватлари панжара билан ҳимояланган. Уларнинг ишлаётган пайтдаги шовқини ён атрофдагиларни  хавф ҳақида огоҳлантириш мақсадида  атайлаб жуда баланд қилинган. 

Ушбу камера 2021 йилда сотувга чиқарилади ва унинг нархи 249 долларни ташкил қилади.