COVID-19 билан оғриган одамларда когнитив бузилишлар, шу жумладан мияда туман, чарчоқ, бош оғриғи кузатилаётгани ва баъзан қон-томирлари касалликлари билан оғригани тўғрисида далиллар кўпаймоқда.

Тадқиқот давомида мутахассислар бошоқли оқсил сичқонларда қон-мия тўсиғидан ўтишга қодир эканлигини аниқлади. Бу, ўз навбатида COVID-19 ни келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 вирусининг ўзи мияга кириш қобилиятига эга эканининг исботи. Кўпинча, вирус мияга ҳид билиш тизими орқали киради ва бу соҳада безовталикни келтириб чиқаради. Бу коронавирусга чалинган одамларда нафас олиш қийинлашувининг сабабларидан бири бўлиши мумкин.