Андижон вилояти Марҳамат туманида фаолият юритувчи банк хизматлари марказларидан бирининг бошлиғи ва “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктириб, 1989 й.т. фуқаронинг ишончига киришган. Улар Марҳамат тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 24 сотих ер майдонининг гўёки турар-жой тоифасига оид ҳужжатлари борлигини айтиб, мансабдор танишлари орқали уни келгусида мазкур фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда машинист олдиндан 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.