“Ўзенергоинспекция“ Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда назорат тадбир ўтказилди.

Ўтказилган назорат тадбирида Избоскан туманида жойлашган «У.Т.« МЧЖга қарашли ошхонада ҳисоблагичга ўрнатилган пломбани бузиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.