Бироқ, олиб борилган профилактик тадбирларга қарамасдан, фуқаролар томонидан белгиланган чеклов қоидаларини бузиш  ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 1 август кунидан 7 сентябрь кунига қадар Қўрғонтепа, Мархамат, Асака, Жалақудуқ, Шаҳрихон ҳамда Хўжаобод туманларида ўтказилган жами 11 та тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-модда 2-қисмига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда қонуний чора кўришлик учун Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталик марказига юборилди.