16 сентябрь ҳолатига кўра, туйнук 26 миллион квадрат километргача кенгайган.
Озон туйнугининг ўлчами мавсумга қараб ўзгаради. У жанубий яримшарда баҳор кириб келганида – август ойида кенгайишни бошлайди ва бу жараён октябрь ойида энг юқори чўққига чиқади. Ёзда (Антарктидада у декабрь-февраль ойларига тўғри келади) стратосферада ҳарорат кўтарилиши ва озон қатламини емирилишига ҳисса қўшадиган механизмларнинг камайиши билан туйнук ёпилади.
Антарктида устидаги озон қатламининг бузилиши биринчи марта 1985 йилда кузатилган. Йигирманчи асрда инсоният саноатда озон қатламини бузувчи моддалардан фаол фойдаланди, бу эса салбий оқибатларга олиб келди. Ушбу моддалар Монреаль протоколи билан тақиқланганидан сўнг, вазият аста-секин яхшилана бошлади. Аммо озонга одамлар ҳали назорат қила олмайдиган бошқа жараёнлар ҳам таъсир қилади.
Сўнгги уч йил ичида озон туйнуги одатдагидан кечроқ ёпилди. Олимлар буни Австралиядаги ўрмон ёнғинлари натижасида атмосферага катта миқдорда озон қатламини емирувчи тутун чиқарилгани билан изоҳлади.
Озон туйнуги муддатидан олдин 2023 йилда очилган ва унинг яна қачон ёпилиши ҳозирча номаълум. Озон туйнуги билан боғлиқ мазкур вазият Тонга вулқонининг ҳаракатга келгани билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда. У атмосферага катта миқдорда сув буғини чиқарди, деб хабар беради mir24.tv.