22 декабрь куни Антрактидада COVID-19 нинг биринчи ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда РИА Новости Чилининг “Tercera” газетасига асосланиб.
Инфекция Чилининг Bernardo O’Higgins Riquelme илмий станциясидан 36 кишида аниқланган. Улардан 26 нафари ҳарбийлар ва 10 нафари фуқаролар бўлган.
Касаллик аниқланганидан сўнг беморлар Чилига эвакуация қилинди ва улардан ПЦР-тести олинди. Шунингдек, станция бинолари дезинфекция қилинган ва касалланганлар ўрнига янги таркиб жойлаштирилган.