Нашрнинг хабар беришича, 3-4 метр узунликдаги балиқнинг тасвири Жанубий Шетланд ороллари яқинида тахминан 490 метр чуқурликда, сув ҳарорати атиги +1,27 °C бўлган пайтда олинган.
“Биз у ерга акулаларни кўришни кутмаган ҳолда бордик, чунки умумий қоида шундаки, Антарктидада акулалар бўлмайди. Ва бу ҳатто кичик акула ҳам эмас. Бу ҳақиқий соврин. Улар ҳақиқий танклар”, дея тадқиқотчи Алан Жеймисон сўзларидан иқтибос келтиради нашр. Олимларнинг таъкидлашича, йиртқичнинг пайдо бўлиши иқлим ўзгариши ва океанларнинг исиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, бу эса акулаларни Жанубий ярим шарнинг совуқроқ сувига кўчиб ўтишга мажбур қилиши мумкин, деб хабар берди ria.ru.