Хабарга кўра, ҳодисага қор тозаловчи машиналар ҳайдовчилари ҳам сабаб бўлган, улар орқага томонга ҳаракатланаётиб, одамларни уриб юборган ва уларнинг ўлимига сабаб бўлган. Арканзас ва Техасда бир неча нафар ўсмирлар чанада учаётганда ҳалок бўлишган. Дам олиш кунлари совуқ пайтида Нью-Йорк кўчаларида саккиз кишининг жасади топилди, уларнинг ўлими ҳолатлари текширилмоқда. АҚШ бўйлаб ҳарорат Цельсий бўйича -12,3 даражага етиши кутилмоқда.
Ноқулай об-ҳаво ҳам кенг кўламли электр узилишларига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилди. Агентликнинг маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, электр узатиш тармоқларини тиклаш учун бир неча кун керак бўлади. AP маълумотларига кўра, шу ҳафта охирида яна кучли қор ёғиши АҚШнинг шарқий қирғоғининг айрим қисмларига таъсир қилиши мумкин.
NBC News аввалроқ 23 штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинганини хабар қилган эди. Ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантиришлар 185 миллион АҚШ аҳолисига таъсир кўрсатди, 1 миллиондан ортиқ мижозлар электр ва иссиқликсиз қолди. 25 январь куни мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди, деб хабар берди report.az.