Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов шу йилнинг 24 март куни Хитойнинг “SOHO-Holding” корпорацияси вице-президенти Томас Динг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Учрашувда томонлар кўп тармоқли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича бир қатор масалаларда келишиб олишди.

Жумладан, йирик миқдордаги мош ва нўхат экспорти бўйича шартнома имзоланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши билан маҳсулотларнинг дастлабки партиясини (10 та контейнер) апрель ойида Хитойга экспорт қилишга эришилади.

Шунингдек, келгусида товуқ оёғи ва мол ошқозонини экспорт қилиш, ипакчилик ва пилла етиштириш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар олиб борилди