Қурилиш Американинг “Блэcк энд Витч Спешл Прожектс Корп” компанияси томонидан Пентагоннинг розилиги билан амалга оширилган.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига қараганда, “Шартномада биологик қуроллар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлган технологиялар, патогенлар ва билимлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида  Эпидемиология ва Гигиена илмий-тадқиқот институти (Львов), Украина вабога қарши илмий-тадқиқот институти (Одесса) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларига ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

2016 йилда давом эттирилган ҳамкорликка доир ҳужжат Уинтеграцияси вазирлиги ва “Блэcк энд Витч Спешл Прожектс Корп” компанияси томонидан келишилган.

Уч йил ичида 1,28 миллион долларни ўзлаштириш режалаштирилган лойиҳанинг асосий мақсади Украина лабораторияларини касалликларнинг ягона онлайн мониторинг тизимига улаш эди.

Ўтган йили Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШ дунё бўйлаб 200 дан ортиқ биологик лабораторияларни, шу жумладан Грузия, Украина ва бошқа давлатларда фойдаланишга топширганини айтди.