“АҚШ ва Буюк Британиянинг йирик авиакомпаниялари йўловчиларга ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ ва Эрон билан зиддият кучайган бир пайтда Исроилга парвозларни бекор қилишаётгани ҳақида маълум қилди”, дейилади хабарда.
Ҳаво қатнови бекор қилингани сабабли ўн минглаб исроилликлар АҚШда қолиб кетишди. Delta ва British Airways авиакомпаниялари 2 августда, United эса 6 августда авирейсларни бекор қилади.
United Airlines РЕН ТВ телеканалига авиакомпания Тел-Авивга мунтазам авирейсларни тўхтатаётганини айтди.
Улар “хавфсизлик сабаблари” асосида тегишли чоралар кўришга мажбур бўлганликларини қўшимча қилишди. United Airlines авиакомпанияси вазиятни диққат билан кузатишда давом этишини ва хизматни қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилишини таъкидлади, деб хабар беради ren.tv.