Бу ҳақда Кил шаҳрида жойлашган Жаҳон иқтисодиёти институти (IfW) ҳисоботида айтилади. У ўз тадқиқотини Брюсселда жойлашган Bruegel консалтинг компанияси билан ҳамкорликда олиб борди.

Муаллифлар, агар АҚШ мудофаа масалаларида европаликларни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, ЕИ қўшимча 50 та бригада тузиши, камида 1400 та янги танк ва 2000 та зирҳли транспорт воситасини сотиб олишига тўғри келади. Бу Германия, Буюк Британия, Италия ва Франция қуруқликдаги кучларининг ҳозирги заҳираларидан кўпдир. Бундан ташқари, ЕИ ҳар йили 2000 га яқин узоқ масофали дрон ишлаб чиқаришга мажбур бўлади.

Қурол сотиб олишни ва янги бўлинмаларни яратишни молиялаштириш учун ЕИ мамлакатлари мудофаа харажатларини йилига ЯИМнинг 3,5-4 фоизигача ошириши керак бўлади. Бу ҳолда Германиянинг ҳарбий бюджети ҳозирги 80 миллиард евродан 140 миллиард еврогача ошади, бу ялпи ички маҳсулотнинг 3,5 фоизига тўғри келади.

Европаликлар учун асосий муаммо ҳарбий мувофиқлаштириш бўлиб қолмоқда. АҚШ армияси бирлашган тузилма бўлса-да, ЕИ мамлакатлари қўшинларини назорат қилиш асосан давлатларнинг ўз зиммасида қолмоқда, деб хабар беради tass.ru.