Америка Қўшма Штатларининг жанубий-ғарбий қисмида, Нью-Мексико штатида 23 минг йиллик тарихга эга одам оёғи излари топилди. Бу дастлабки одамлар Америка қитъасига қадам қўйгнанлиги ҳақидаги маълумотни бекор қилиши мумкин.
Science журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, топилган оёқ излари 21 мингдан 23 минг йилгача бўлган оралиқда яшаганини кўрсатмоқда.
АҚШ геология хизмати чўкинди қатламларида оёқ излари топилган қатламлар юзасида ва чуқур қатламда жойлашган уруғларда углеродни аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари олиб борди. Бу изларнинг ёшини аниқроқ белгилаш имконини беради.
Оёқ изларининг шу ҳудудда яшовчи ўсмирлар ва болаларга тегишли бўлиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, каттароқ излар ҳам мавжуд. Қизиғи, бу излар ҳайвонлар, мамонт, бўри ва қушларнинг изи билан кесишган.