Aмерикалик мутахассислар ҳимоя ниқобини ишлаб чиқдилар, унинг ёрдамида ниқобни кийган одамнинг коронавирус билан касалланганлигини аниқлаш мумкин. Бу ҳақда душанба куни Массачусеттис технология институти сайтида чоп этилган мақолада айтилган .
Сенсор ниқоб кийганидан тахминан бир ярим соат ўтгач натижа беради. Уни атрофдаги одамларга кўринмайдиган қилиб ёқиш мумкин. Ушбу имконият махфийлик мақсадида тақдим этилган.
Нашрнинг таъкидлашича, ушбу турдаги сенсорлар бир неча йил олдин ишлаб чиқила бошланган. Улар илгари Эбола ва Зика вирусларини юқтиришда фойдаланилган. Уни бошқа вирусларни аниқлаш учун созлаш мумкин.
Федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари маълумотлари асосида ҳисоб-китобларни амалга оширадиган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, эпидемия бошланганидан бери Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясининг 33,6 миллиондан ортиқ ҳолати аниқланган ва 604 мингдан ортиқ одам вафот этган. Мамлакат иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда туради.
ЎзМУ талабаси Дилрабохон Aбдукаримова тайёрлади.