ABC Newsнинг хабарига кўра, Beechcraft Hawker G-36 учувчиси парвоздан кўп ўтмай двигателда носозлик борлигини хабар қилди ва аэропортга қайтиб кела олмаган ҳолда, Браунс-Бридж автомагистралга қўнишга қарор қилди.
Қўниш пайтида самолёт бир нечта автомобилга бориб урилди.
Гейнсвилл полициясининг маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида камида тўрт киши жароҳат олди: самолёт бортида бўлган икки киши ва машиналарда бўлган икки нафар ҳайдовчи. Шифокорларнинг айтишича, жабрланганларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Федерал авиация маъмурияти (FAA) техник носозлик сабабини текширишни бошлади, деб хабар берди report.az.