Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар қилди.

Қайд этилишича, суҳбат давомида фуқароларнинг сақланиш шароитлари, соғлиғи, овқатланиши ва бошқа маиший масалалари ўрганилиб, уларга консуллик ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Ўзбекистонликларнинг маълум қилишича, улар АҚШ ҳудудига ноқонуний кириб келганликлари сабабли ҳозирда депортация масаласида суд жараёнлари кетмоқда ва шу муносабат билан улар ватанга тезроқ қайтишда амалий кўмак сўрашган.

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ўз ваколатлари доирасида фуқароларни қайтариш бўйича хорижий томонлар билан музокаралар ўтказишга ва зарур консуллик ҳужжатларини тайёрлашга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, АҚШ иммиграция сиёсатидаги сўнгги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, хориждаги ватандошларга маҳаллий қонунларга қатъий риоя қилиш ва ноқонуний миграциядан тийилиш тавсия этилди.

Зарур ҳолларда фуқаролар элчихонанинг консуллик бўлими билан +1 (202) 887-5300 телефони ёки consul.washington@mfa.uz электрон почтаси орқали боғланишлари мумкин.