Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур рейс АҚШнинг ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлари доирасида ташкил этилган.

Доналд Трамп лавозимга киришганидан буён Қўшма Штатлар ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш ва ўз фуқаролари ҳамда чегараларини ҳимоя қилиш мақсадида 1000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини депортация қилган.

Шунингдек, АҚШ ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қонунчиликка мувофиқ, жавобгарликка тортилиши, жумладан, қамоққа олиниши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлиги таъкидланган.

Қўшма Штатлар депортация тадбирларини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирган.