Эриннинг юзида 13 ёшдан бошлаб соқол ўса бошлаган. Қиз ундан қутулиш учун турли усулларни қўллаган.

2018 йилда бактериал инфекция туфайли аёл оёғининг бир қисми олиб ташганган. Кейин у кўз инсультини бошдан кечирди, бу эса кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келди. Бироз вақт ўтгач, Эрин соқол олишдан чарчади ва соқол ўстиришга қарор қилди. У коронавирус туфайли карантин эълон қилинган пайтдан бошлаб соқол ўстира бошлаган.

38 ёшли Ханикатт икки йилдан бери соқол ўстирмоқда. Унинг узунлиги аллақачон 30 сантиметрга етди ва энг узун соқолга эга аёллар орасида  расман рекордни янгилади. Бунгача бу мақом америкалик 75 ёшли Вивиан Уилерга тегишли бўлиб, унинг соқоли узунлиги 25,5 сантиметрга етганди, деб хабар беради mir24.tv.