Замбуруғлар Aspergillus terreus ва Engyodontium album турларига тегишли. Кузатишлар шуни кўрсатдики, 90 кун ичида улар пластмассанинг 25-27 фоизини емирди ва тўлиқ “қайта ишлаш” учун 140 кун керак бўлди.
Олимлар бу ўрганишлар пластик чиқиндиларни биологик қайта ишлаш йўллари бўйича тадқиқотларда муҳим қадам бўлганини таъкидлашди. Полипропилен дунёдаги барча пластик чиқиндиларнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. У шиша ва озиқ-овқат идишлари учун қопқоқларни тайёрлаш учун ишлатиладиган бардошли материалдир. Унинг табиатда парчаланиши юзлаб йиллар давом этиши мумкин, деб ҳисобланган. Аммо замбуруғлар бу муддатни сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Лаборатория тажрибалари шуни кўрсатдики, иккита қўзиқорин биргаликда полипропилен гранулалари ва юпқа плёнкаларни, шунингдек, альюминий билан қопланган полипропилен плиталарни емиради. Ушбу жараённинг аниқ механизми номаълумлигича қолмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, замбуруғлар материални оддий молекулаларга ажратади ва кейинчалик уларни ўзлаштиради, деб хабар беради mir24.tv.