Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.
Давлат хизмати “Notarius” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади.
Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.
Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.
Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.
Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.
Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:
ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;
ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.
Автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
Ҳукумат қарори билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи якунланди
- AUIC Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноатидаги фаолиятини кенгайтиради
- Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан бўлишлари мумкин
- Наманган вилоятида 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
- Мирободда 10 минг тупдан ортиқ гул кўчатлари экилди
- Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этдилар
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
- Пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ўқишга киролмаган ёки йўналиш танламаган абитуриентлар вакант ўринлар учун танловда иштирок этади