Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.
Давлат хизмати “Notarius” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади.
Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.
Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.
Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.
Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.
Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:
ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;
ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;
автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.
Автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
Ҳукумат қарори билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.
Сирдарё вилоятида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатига чек қўйилди
- Савдо соҳасидаги корхоналар 18,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади
- Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Нукус шаҳрига янги прокурор тайинланди
- Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани фош этилди
- Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонлари ўтказилади
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
- "Алишер Навоий" ҳамда "Пахтакор" метро бекатлари оралиғидаги эскалаторлардан бири йўловчилар учун фойдаланишга қайта топширилади