Хусусан, 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг асосий мазмун ва моҳияти ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш, хотин-қизларга нисбатан бўладиган турли хил камситишларни олдини олиш тизимини ва ҳуқуқий асосларини яратишдан иборатдир.
Мазкур қонун асосида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, қонун билан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.
Наманган вилоят суди томонидан Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Аёл ҳуқуқлари, ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати – олий қадрият»деб номланган тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.
Тадбирни Наманган вилоят судининг раиси А.Эранов кириш сўзи билан очиб берди. А.Эранов ўз сўзида бугунги тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан келгусида ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтириб, ҳар бир маҳалла кесимида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш эканлигига, ўз ҳуқуқини билган инсонлар эса ҳеч қачон ноҳақликка учрамаслигига+ алоҳида урғу берди.
«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун ва моҳияти, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органлар хусусида Наманган шаҳар Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Г.Ҳасанова маъруза қилди.
Шундан сўнг қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида оила қуриш оқибатида ҳуқуқи бузилган опа-сингилларнинг қисмати, шунингдек судларда зўравонлик билан боғлиқ кўрилган маъмурий ва жиноий ишлар таҳлили ҳақида вилоят судларининг судьялар Б.Бабамирзаева, М.Дедамирзаева томонидан чиқишлар қилинди.
Шунингдек, «Аёл ҳуқуқлари — олий қадрият» мавзусида Реабилитация Наманган вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи Н.И.Рахимжанованинг маърузаси тингланиб, «Зўравонликка учраган аёллар – давлат ҳимоясида»деб номланган видеоролик намойиш этилди, дея хабар беради Наманган вилояти суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.