"Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизматига кўра, йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 22 ноябрдан бошлаб: 

“12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 74-сонли “Найман маҳалласи – Чилонзор метроси”  автобус йўналишининг ҳаракати Найман маҳалласи бекатидан Ферма бекатигача узайтирилмоқда. Йўналишнинг Чилонзор метроси томон ҳаракати Бунёдкор кўчаси орқали (Гавҳар кўчаси орқали Олмазор метроси бекатига кирмаган ҳолда) ўзгартирилганлигини;

“7-автобус саройи” филиалига бириктирилган 141-сонли “Карвон бозори – Пахтакор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати КҲАЙдан Боғистон, Муқимий, Самарқанд дарвоза, Қоратош кўчалари орқали кейинг ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб ўзгартирилганлигини;

“4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 161-сонли “Эркин маҳалласи – Олмазор метроси” автобус йўналишининг ҳаракати Эркин маҳалласидан Қуёшли қўрғонигача узайтирилганлигини;

2023 йил 23 ноябрь кунидан бошлаб, “4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 158-сонли “Қуёшли қўрғони – Дўмбирабод мавзеси” автобус йўналишининг ҳаракати тўхтатилганлигини маълум қиламиз.