Қиш фаслида ёввойи ҳайвонларда озуқа танқислиги келиб, ҳаёти кечириши бирмунча қийинлашади. Қолаверса, брокеньерликка уриниш ҳам шу фаслда кўп бўлиши кузатилади.
Айни шу жиҳатлар эътиборга олинган ҳолда Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги муҳофаза этиладиган ҳудудларда мониторинг-кузатув ишлари кучайтирилиб, биотехник тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қўмита тасарруфидаги “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонаси ходимлари ҳам шу кунлардаги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан қўриқхона ҳудудида назорат ишларини олиб бормоқда.
Илмий бўлим ходимлари эса вазиятдан унумли фойдаланиб, қор ўлчагич, метеостанция аппаратларини ўрнатиб, кузатув ишларини олиб боришди. Кузатувлар давомида айрим жойларда қорнинг қалинлиги 1-1,5 метрни ташкил этаётгани маълум бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича, ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда кўрсаткич яхши бўлиб, бу қорлар тоғларда сувларнинг кўп бўлишига замин яратади.