Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хабар қилди.
Модернизация ишлари сабабли қуйидаги йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:
-
- 2022 йилнинг 21 ва 25 ноябр кунлари икки рейсга 760-сонли "Тошкент – Қарши" "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Тошкент бекатидан Самарқанд бекатигача амалдаги жадвал асосида ва 2022 йилнинг 21 ва 25 ноябр кунлари икки рейсга 759-сонли "Қарши – Тошкент" "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Самарқанд бекатидан Тошкент бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади (Қарши вокзалигача ҳаракатланмайди);
- 2022 йилнинг 25 ноябр куни 780/779-сонли “Тошкент – Қарши – Тошкент” "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди бир рейсга қатнови тўхтатилади;
- 2022 йилнинг 25 ноябр куни 4-сонли “Тошкент – Қарши” поезди Тошкент бекатидан бир рейсга, 2022 йилнинг 26 ноябр куни 3-сонли “Қарши – Тошкент” поезди Қарши бекатидан бир рейсга қатнови тўхтатилади;
- 2022 йилнинг 24-25 ноябрь куни 80-сонли “Тошкент – Термиз” поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 2022 йилнинг 25-26 ноябрь куни 79-сонли “Термиз – Тошкент” поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови тўхтатилади.
"Ҳурматли йўловчилар, ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар тўлиқ қийматда қайтарилади. Келтирилган ноқулайликлар учун "Ўзтемирйўловчи" АЖ узр сўрайди!" дейилади хабарда.