Бу ҳақда «Ўзбекистон аэропортлари» АЖ хабар қилди.
Маълум қилинишича, “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича C6-351 рейси Тошкент халқаро аэропортига қайтмоқда.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай йўналиши бўйича HY-333 рейси ҳам жўнаб кетиш аэропортига қайтмоқда.
Рейсларнинг ортга қайтарилиши БAA ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши билан боғлиқ экани маълум қилинди.