2016 йили Бразилияда ўтказилган Олимпия ўйинларида ҳамюртимиз Баҳодир Жалоловни ярим финал остонасида мағлуб этган 34 ёшли Жойс Лондон рингида германиялик рақибини иккинчи ва учинчи раундларда кетма-кет нокдаунга учратиб, муддатидан аввал ғалабага эришди. Бу унинг профессионал боксдаги 11 ғалабасидир.
Эслатиб ўтамиз, Рио олимпиадасининг кумуш медаль совриндори бўлган Жо Жойс учун ушбу жанг 2020 йилдаги илк расмий мусобақаси бўлди.