Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси маълум қилди.

Экстрадиция жараёни икки давлатнинг ваколатли идоралари томонидан олиб борилган мувофиқлаштирилган ишлар ҳамда Интерполнинг халқаро полиция ҳамкорлиги каналларидан самарали фойдаланиш орқали амалга оширилган.

Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари элчихонаси билан ҳамкорликда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросини ахборот билан таъминлаш доирасида ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирлари натижасида республика ички ишлар органлари томонидан ўта йирик миқдордаги ўғриликни содир этганлик учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси юртимизга депортация қилинган.

Музокаралар, ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида Америка Қўшма Штатларининг ваколатли органлари қидирувдаги шахсни Ўзбекистон Республикасига чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.

Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги халқаро ҳамкорлик самарадорлигини ҳамда трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда Интерпол каналлари орқали тезкор маълумотлар алмашиш муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Олиб келинган қидирувдаги шахслар суд олдида жавоб беради.