Бироқ  баъзи юртдошларимиз бу борадаги  экологик қонунчиликка риоя қилмай табиатга жиддий зиён етказмоқда.

Чимбой тумани инспекциясининг давлат инспекторлари  томонидан ўтказилган рейд тадбири натижасида Қораўзак туманида яшовчи фуқаролар О.Д, А.С, А.А ва А.Алар томонидан  тумандаги "Алғабас" овул фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи  коллектордан 32 дона дўнгпешона, 10 дона карас ва  2 дона бобла балиғи овлагани аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  35-моддасига асосан 15 699 200 сўм зарар ҳисобланди ва суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Ашёвий далил сифатида олинган ноқонуний овланган балиқлар Чимбой туманидаги 3- Республика туманлараро шифохонасига хайрия сифатида топширилди.