Марказий банк ахборот хизматининг хабарига кўра, портал фойдаланувчиларга тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган молиявий хизматлар (кредитлар, омонатлар, валюталарни айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа хизматлар)ни излаш, улар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек, уларни ўзаро таққослаш ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради.

Ушбу ахборот портали нотижорат ва ижтимоий лойиҳа бўлиб, истеъмолчининг вақтини тежаш, молиявий хизматлар оммабоплигини ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш каби қатор масалаларни ҳал этишга ҳам камарбаста бўлиши режалаштирилган.

Янги ахборот портали тест режимида ишга туширилиб, келгусида фойдаланувчилардан келиб тушадиган таклифлар ва эътирозлар асосида янада такомиллаштирилиб борилади.