«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасига кўра, 2022 йилда 3 январь —душанба, 4 январь —сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда!
Демак, Фармон қабул қилинса барча ходимлар 5 кун: 31 декабрь, 1-4 январь кунлари дам олишлари мумкин!
Диққат! Барча ходимларнинг Янги йилда 3 кун (31 декабрь, 1-2 январь кунлари) дам олишлари аниқ! Агар юқоридаги фармон қабул қилинса унда барча ходимлар 3-4 январь кунлари ҳам яъни жами 5 кун дам олишлари мумкин бўлади!