Бироқ айрим ходимларга мазкур кунларда навбатчилик тўғри келиши ёхуд ишга чиқишга мажбур бўлиши мумкин.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дея эслатиб ўтилди Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбаеванинг «Телеграм»даги расмий канали. 

Амалдаги тартибга кўра, ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.