Инспекциянинг ахборот хизмати маълум қилишича, "Вангири" номли хориж рақамидан қўнғироқни амалга ошириб, абонент ушбу рақамга қайтиб қўнғироқ қилганидан кейин унинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни ечиб олиш ҳолатлари кузатилган. 

 Фирибгарлар абонентга телефон қилиб, унга жавоб берилмасидан илгари алоқани узиб қўяди. Муайян одамлар эса хориждан қилинган ва ўтказиб юборилган бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиши оқибатида уларнинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағ ечиб олинади.

 Шунингдек, мобил алоқа операторлардан олинган маълумотларга кўра карантин даврида пластик карталарни электрон тизимлар орқали бошқарилишида учраган шубҳали ҳаракатлар мониторинг килиниб, фирибгарликни олдини олиш борасида тегишли чоралар кўрилмокда.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун бегона рақамдан, хориждан қўнғироқ бўлган ва у ўтказиб юборилган бўлса рақамни қайтиб термаслик, пластик карта рақами, паспорт серияси ва бошқа шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликни тавсия қилади.