Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ҳамда Aмерика Қўшма Штатлари Миннесота штати Бемиджи давлат университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Бунда Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқитувчиларининг малакасини ошириш, замонавий педагогик технологияларни ўрганиш ва тажриба алмашиш, икки таълим муассасасининг иқтидорли ёшлари иштирокида қўшма консертлар ташкил етиш ва кўрик-танловлар ўтказиш, шунингдек, Бемиджи давлат университетининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ўтказишга келишиб олинди.