Тадқиқотнинг моҳияти қариган ҳужайраларни яна ёш ҳужайраларга айлантиришга қодир Яманака генидан фойдаланишдан иборат.
Тадқиқотчилар қариган ҳужайраларни ёш ҳужайраларга айлантириш ва одамга бир ҳафтадан камроқ вақт ичида ёшликни қайтариш мумкинлигини таклиф қилишмоқда.
“Аввал биз бу жараённи фақат секинлаштира олардик, энди уни ҳатто қайтариб олсак ҳам бўлади. Бу жараён авваллари ген терапиясини талаб қилар эди, бу унинг кенг қўлланилишини чеклаб қўярди. Жароҳатлар самаралироқ тикланади ва фақат битта таблетка билан бутун танани ёшартириш орзуси ҳақиқатга айланиши мумкин”, деди мутахассислар.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, 2023 йил апрель ойида олинган натижалар жуда ижобий бўлди: даволашдан сўнг сутемизувчиларнинг мия тўқималари, буйрак ва мушаклари каби ҳужайра қаришига мойил бўлган тўқималар саратон касаллигини келтириб чиқармасдан қайта дастурлаштирилди, хусусан, генни тиклаш тажрибасида фойдаланиш самара берди. Ушбу муваффақиятдан сўнг, лабораторияда одамларнинг клиник синовларига тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.