Ушбу технология фильмнинг съёмка жараёнлари бошланишидан аввал актёрларнинг ҳаракати, локациялар ва шу каби муҳим жараёнларни олдиндан саҳналаштириб, кўриб чиқиш ва керакли жойларини ўзгартириш имкониятини беради. Бу эса иш сифати ва тезлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Маълумот учун, кинокартина “Spectre” студияси томонидан суратга олинган бўлиб, унда асосан қаҳрамонларнинг комик саргузаштларга бой ҳаётий воқеалари кўрсатилади. Фильм ўзбек халқининг инсонийлиги, анъаналарининг ўзига хослиги ҳақида ҳикоя қилади.